

“Мен Тунис мухлисларидан узр сўрайман, ўнгга ва чапга маълумот тўқиб мазза қиладиганлардан эмас. Бу мамлакат манфаатига тўғри келмайди. Ишлашга вақтимиз йўқ. Бизда камчиликларни тузатиш ўрнига ҳамма нарсани бузишади, кейин эса қайтадан қуришади. Биз жаҳон чемпионатига ҳеч қачон бирга ўйнамаган таркиб билан келдик”, — деди Абди.
Тунис терма жамоаси 21 июнь куни ЖЧ-2026 гуруҳ турнирининг 2-турида Японияга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Шундан сўнг Африка терма жамоаси турнирнинг плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
1-турда Швецияга мағлуб бўлгач (1:5), Тунис футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийи Сабри Лямушини ишдан бўшатди. Унинг ўрнига Эрве Ренар келди.



