

Тунис Малидан мағлубиятга учраганидан сўнг, Ханнибал Межбри шундай деди:
"Ҳозирнинг ўзида айтаман: биз футболда 10 йилга орқадамиз. Бир жойда ўтириб, қандай қилиб бу аҳволга тушиб қолганимизни ўзимиздан очиқчасига сўрашимиз керак. Қайтадан ўрганиш ва ҳамма нарсани қайта қуриш керак - энг бошидан. Айниқса, бизни Марокаш каби давлатлар билан солиштирадиган бўлсак, Тунисда футбол жуда орқада қолиб кетган”, — деди у.



