UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитой ёшларига қарши баҳс юритади  1 10:25Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал. “Насаф” - “Пахтакор” учрашуви олдидан  1 10:09Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади  24 10:02Дзагоев Конфедерациялар кубогида ўйнамайди  2 09:42Франческо Тотти: "Сени Севаман!"  5 09:21Акинфеев 9-марта Россияда энг яхши дарвозабон бўлди  0 09:00Лучано Спаллетти: «Тотти «Рома» вице-президенти бўлиши керак»  1 08:40ЕЧЛ 2017/2018. Гуруҳ босқичига чиққан барча клублар номи маълум   5 08:20«Бешиктош» Туркия чемпиони бўлди  0 08:01«Бенфика» - Португалия кубоги соҳиби  0 07:52Месси 4-марта «Олтин бутса»ни қўлга киритиб Роналдуга етиб олди  19 07:50"Қўқон-1912": "Металлург" билан учрашувига тайёргарлик бошланди  5 07:05Ўзбекистон кубоги: "Насаф" - "Пахтакор" жавоб ўйини олдидан  16 01:48Италия. «Интер» «Удинезе»ни таслим қилди ва бошқа ўйинлар  1 01:46«Обод»: «Локомотив» ўринбосарлари билан ўйнадик  1

26 авг 11:24
Янгиликлар

Туғилган кунингиз билан, Ойбек Омилович!

2013 йилнинг илк кунидан бошлаб Олимпия қўмитасининг бош котиби сифатида Мираброр Усмоновнинг биринчи ёрдамчиси лавозимида фаолият бошлаган Ойбек Касимов бугун 33 ёшга тўлди.
Бугун мен шунчаки табрик ёзиш ниятим йўқ. Ойбек Касимов ҳаётда кимгадир зўр ака,  кимгадир ука ва зўр устоз ҳамда зўр дўст бўлиши мумкин бўлган кам сонли кишилардан бири  ҳисобланади. Бу инсон билан 2007 йилдан бери танишман. Аввалига "Пахтакор" ФКда  ҳуқуқшунос, кейинчалик Тошкент шаҳар футбол федерациясининг биринчи Вице-президенти  лавозимида фаолият олиб борган Ойбек Омиловичнинг ёш бўлишига қарамай, ҳаётда босиб  ўтган йўли ва қилган хайрли ишларини алоҳида такидламасам бўлмайди!

Касимовни яқиндан билган кишилар, мен ёзаётган гапларим жуда озлигини ҳам яхши  биладилар. Баъзан ёшлик қилиб иш юзасидан қизишиб кетган пайтларим айнан шу кишининг маслаҳатлари туфайли ўз режамни тузардим. Сайтимизни бугунги кундаги тараққиётида ҳам бу кишининг ўзига хос манаъвий ёрдами бор.

Яқинда сайтимзга ташриф буюрган Олександр Пишур, агентларнинг 70 фоизи аввал ўз  жиғилдоғини, кейингина футболчи ҳақида ўйлаши ҳақида айтиб ўтган эди. Бу гапга қўшилмай  иложимиз йўқ. Ойбек Касимовни футбол оламидаги ҳурматининг жуда ҳам юқори эканлигига  асосий сабаб, у кишининг Пишур айтганидек 30 фоиз агент қаторида эканлигида. Ўзбекистонда  биринчилардан бўлиб футбол агенти мақомини олган бу мутахассис шу кунгача бир нечта  футболчиларни яхши савиядаги жамоаларга жойлаб келган бўлсада, у кишининг камтарлиги ўзи  ҳақида ахборотни чиқмаслигига ундар эди. Энг қизиғи у кишинг фаолиятида пул биринчи  ўринда турмаслиги, қолган кишиларнинг ҳурматини янада ошишига олиб келди. Агентлик  фаолиятини давом эттириш имконияти бўлишига қарамай, "пуллик" ишни ватан манфаати йўлида  ўз ғояларини спорт соҳасида ишлатишни мақул кўрди.

Ойбек Касимовни сайтимиз ўқувчилари ва журналистлари номидан табриклашни инсоний бурчим деб билдим. Ўзбек футболи ва спортини тараққий этиши йўлида хизмат қилаётганингиз  учун, барча-барчанинг номидан Сизга сиҳат саломатлик, узоқ умр ва оилавий бахт тилаймиз. Доимо яқинларингиз бахтига соғ бўлинг!

Қуйидаги фото табкригимиз ҳам, устозимиз Ойек Касимовга бағишланади!



2007 йил. ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Қувайт" учрашуви бошланишига саноқли сониялар қолган. Ойбек Касимов учрашув ташкилотчиси сифатида мени "ҳайдаяптилар". Илк танишув )).




2012 йил. Бикмаев ва Кападзе бугунги кеча айбдорини табриклаяптилар.




2013 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" учрашувида, ўйинни томоша қилиш учун ОФКдан келган мутахассис билан. Бирон-бир тадбир йўқ-ки, Ойбек Касимовсиз ўтса.



2011 йил. Қатар. Осиё Кубогида.



2010 йил. Сеул. Жепаровнинг "Сеул" сафидаги муваффақиятида ҳам бу мутахассиснинг хиссаси катта бўлган.



2009 йил. "Пахтакор" ФКнинг янги йил кечасида Ойбек Касимов билан эсдалик учун тушган суратим.




Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: