Триппьер Почеттино билан қай тарзда муносабатлари бузилганини айтди

Alisher
29 июн 2020, 10:43
Ҳимоячи ўзининг "Атлетико"га ўтиши ҳақида гапирди.

Киран Трипььер жорий мавсум Диего Симеоне жамоасида ўзини ёмон ҳис қилмаяпти. Футболчи Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги асосий ўйинчиси бўлган эди, аммо "Тоттенхэм"да эмас. Ҳимоячи Лондонни қай тарзда тарк этганини эслади.

"Мен унинг эшигини тақиллатдим ва менда "Атлетико"га ўтиш имконияти туғилганини айтдим. Шу пайтда мен унга агар режаларига кирсам қолишга тайёр эканлигимни айтдим. Бунга жавобан ҳеч қандай жавоб эшитмадим, на "йўқ", на "ҳа".

Кейинчалик менда Леви билан шундай суҳбат бўлди. Ўйинчи сифатида агар сизга жавоб бўлмаса, ҳеч қандай муаммо йўқ деб ўйлайсиз", - дейди футболчи.

Триппьер жорий мавсум "Атлетико" либосида Ла Лига доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›