"Трабзонспор" мухлиси ҳакамга қўл кўтарди

Aslanov Jasurbek
25 апр 2016, 12:04
"Трабзонспор" - "Фенербахче" баҳсида (0:4) кутилмаган воқеа юз берди.

Учрашув асосий вақтига қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда "Трабзонспор" 0:4 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди. Кутилмаганда ҳисобда ортда қолаётган жамоа мухлиси майдонга тушиб кетди ва дарвоза олдида турувчи ҳакамни калтаклай бошлади. Хавфсизлик ходимлари тезлик билан ишқибозни майдондан олиб чиқиб кетишди. Маълумотларга кўра, Туркия футбол федерацияси ўз мухлисларини тартибга сола олмайдиган клубни жазолайди.

TAS-IX эмас


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia