UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  1 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   0 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   2 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1

Тўхтахўжаев 10 минг доллар жарима тўлайди Янгиликлар

Тўхтахўжаев 10 минг доллар жарима тўлайди

Шу йилнинг 29 ноябрь куни Осиё Футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда 39 та вазиятга нисбатан чора кўрилди. Жазо олганлар орасида Ислом Тўхтахўжаев ҳам бор.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси шу йилнинг 26 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган 17-Осиё ўйинлари доирасидаги Саудия Арабистонига қарши ўтказилган учрашувдан сўнг бош ҳакамни ҳақорат қилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг 57-моддасига биноан Ислом Тўхтахўжаев айбдор деб топилди ва унга терма жамоа миқёсида 4 та ўйинлик дисквалификация жазоси тайинланди. Шунингдек, ҳимоячи Кодекснинг 15.3- моддасига кўра, 10 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлайди.

Ушбу сумма жазо эълон қилинган кун (29 ноябрь)дан эътиборан бир ой ичида ОФК Тартиб-интизом қўмитаси ҳисоб-рақамига ўтказилиши шарт. Агар бу каби ҳолат қайта такрорланса, жазо даражаси янада кескинлаштирилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика