

Хабарларга кўра, франциялик футболчи келаси ёзда эркин агент сифатида "Милан" таркибига қўшилади. У аллақачон "россонерилар" билан музокара ўтказган.
Товеннинг "Марсель" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган, хавбекнинг ўзи битимни узайтирмоқчи эмас. У "Милан" вариантига жиддий киришган.
Эслатиб ўтамиз, "россонерилар" ўтган ёзда 27 ёшли Товенни харид қилишга уриниб кўришган, аммо трансфер амалга ошмаган эди.



