

"Тоттенхэм" ва Дэнни Роуз ўзаро келишув асосида битимни бекор қилмоқчи.
30 ёшли чап қанот ҳимоячиси "шпорлар" сафида жорий мавсум умуман майдонга тушмади ва Европа Лигаси учун таркибга кирмади.
Лондонликлар иш ҳақи даражасини қисқартиришмоқчи ва ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Ньюкасл"да ўтказган Роуз шу ҳафтадаёқ клубдан кетиши мумкин.



