

ЕЧЛ иккинчи турида "Тоттенхэм" мағлубиятга учради. Бу эса "шпорлар"нинг мавсумдаги илк мағлубияти эди. Бунга қадар "Тоттенхэм" мавсум давомида 7 ғалаба ва икки дуранг қайд этганди. Бундан ташқари, "Тоттенхэм" еврокубоклардаги сўнгги олтита учрашувдан бери сафарда ғалаба қозонолмай келмоқда.
Маълумот учун, "Тоттенхэм" кейинги учрашувини 17 сентябрь куни "Лестер"га қарши АПЛ доирасида ўтказади.



