"Тоттенхэм" "Генк" форвардига қизиқмоқда

Alisher
21 окт 2021
"Тоттенхэм" "Генк" ҳужумчиси Пол Онуачуга қизиқмоқда.

Бельгия клуби 27 ёшли нигериялик футболчи билан 20 миллион фунт эвазига хайрлашишга тайёр.

Ўйинчи учун шунингдек "Вест Хэм", "Атлетико", "Боруссия" (Дортмунд) ва "Саутгемптон" клублари даъвогарлик қилишмоқда.

Онуачу 2021/22 йилги мавсум "Генк" сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди. Transfermarkt уни 22 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherMuallif
Manba: Daily Mail