“Тоттенхэм” 28 миллион фунт эвазига Бентекени сотиб олиши мумкин

24 окт 2013, 15:06
“Астон Вилла” клуби ва Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Кристиан Бентеке январь ойида “Тоттенхэм”га ўтиши мумкин, деб хабао беради The Guardian.

22 ёшли ҳужумчининг трансфери “Тоттенхэм” учун 28 миллион фунтга тушиши мумкин. Бундан ташқари лондонликлар “Манчестер Юнайтед” ўйинчиси Хавьер Эрнандесга ҳам қизиқишмоқда.

Ушбу мавсумда Бентеке 6 та ўйин ўтказган ва 4 та гол уришга эришган. Таъкидлаб ўтамиз, мавсум бошида ҳужумчи жароҳат олган эди.


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›