
Бу ҳақда клуб расмий сайти эълон қилди.
Роберт Фахретдинов WSVG талқини бўйича 2015 йил жаҳон чемпиони, ESWC 2013да кумуш медал соҳиби, Россия Кубогининг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

"Ўзим туғилган шаҳар клубининг шарафини ҳимоя қилиш имкониятидан хурсандман. Мен профессионал футболчи бўла олмадим, аммо Премьер-лига клуби ўйинчиси бўлганимдан бахтлиман. Клубимиз мухлисларини хурсанд қилиш учун бор кучимни ишга соламан" - дейди Фахретдинов.