UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  13 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  15 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Тошкентда ташкил этилган ОФКнинг футбол маъмурий тузилмалари фаолияти асослари бўйича илк дастури якунланди Янгиликлар

Тошкентда ташкил этилган ОФКнинг футбол маъмурий тузилмалари фаолияти асослари бўйича илк дастури якунланди

Теглар :  ОФКЎФА
Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ўртасидаги алоқалар янада ривожланиб, тобора янги босқичга кўтарилиб бормоқда.

Бунинг натижаси ўлароқ, қитъа футбол уюшмаси бир қатор мусобақа ҳамда муҳим спорт тадбирлари мезбонлигини Ўзбекистонга топширмоқда.

Жумладан, 28 октябрь-1 ноябрь кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан Осиё футбол конфедерацияси томонидан футбол маъмурий тузилмалари иш фаолиятини ташкил этиш мавзусида семинар бўлиб ўтди. Қайд этиш жоизки, бундай семинар илк бора ОФК томонидан унга аъзо ассоциациянинг бевосита ўзида ташкил этилди.

Мазкур дастур давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси мутахассислари Жаҳон спорт академияси ва Осиё футбол конфедерациясининг тажрибали мутахассислари маърузаларини тинглаб, ўз соҳаларидаги сўнгги инновация ва янгиликлардан бохабар бўлиш имкониятига эга бўлишди.

“Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Ридинг” каби клублар, шунингдек, бир қатор маҳаллий ва халқаро футбол ассоциацияларида узоқ муддат фаолият олиб борган тажрибали мутахассислар – Стив Гриффтс (Шимолий Ирландия), Пол Нелсон (Англия), Стивен Фолк (Англия), Татяна Ҳенни (Швейцария), Ласло Сцалай (Венгрия), Жоана Жон (Малайзия) ҳамда Лиу Жиае (Хитой) каби маърузачилар замонавий футбол тузилмалари, уларнинг фаолиятини тўғри ташкил этишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, бошқарувчи кадрларнинг кўникма ва маҳоратини ошириш, футбол учрашувлари ва катта мусобақаларни ўтказиш, медиа-маркетинг соҳаларининг фаоллигини таъминлаш, бунда замонавий технологиялардан фаол тарзда фойдаланиш, шунингдек, спорт ҳуқуқи ҳамда жаҳон миқиёсида муваффақиятга эришган етакчи футбол ассоциациялари тажрибалари бўйича ўз билим ва маҳоратларини ўртоқлашишди.

Бугун мазкур дастур ўз иш фаолиятини якунлади. Унинг қатнашчиларига махсус сертификатларни топшириш маросимида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва бундай муҳим дастурнинг дастлабкисини ташкил этишда ОФК томонидан ЎФАга билдирилган юксак ишонч учун миннатдорчилик билдирди.

Қайд этиш жоизки, ушбу дастур Осиё футбол конфедерацияси томонидан унга аъзо миллий ассоциацияда илк бора ташкил этилди ва унга Ўзбекистон футбол ассоциацияси мезбонлик қилди. Мазкур дастурнинг муваффақиятли якунланиши асосида ОФК қитъамизнинг бошқа мамлакатлари футбол ассоциацияларининг ҳам мутахассислари малакасини шу асосда ошириб бориш тажрибасини йўлга қўяди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика