Торрес "Вильярреал"дан кетмоқчи эмас

Mirjalol Normatov
31 май 2022, 00:14
"Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торрес Англиядан қизиқишларга қарамай клубдан кетмоқчи эмас.

"Ҳозир қаерда бўлсам, ўша ерда хурсандман. Амалда келишув бор ва уни узайтириш таклифи қўйилган. "Вильярреал"даги сўнгги 2 мавсум яхши ўтди, Европанинг кўплаб жамоалари билан баҳс олиб бордик. Ўзим туғилган шаҳар жамоаси билан муваффақиятларга эришганим эса кайфиятни 2 баравар кўтармоқда", - деди футболчи.

Олдинроқ Пау Торресни "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" каби клублар ўз таркибига қўшиб олишга қизиқиш билдираётгани айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal