Торрес “Арсенал”га ўтиши мумкин

“Валенсия” ҳимоячиси Лондон клуби назарига тушди.

Ферран Торрес фаолиятини “Арсенал”да давом эттириши мумкин. Тез орада Лондон клуби футболчи борасида “Валенсия”га расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда. Ферран Ла Лиганинг ортда қолган мавсумида 24 марта майдонга тушди. У бу баҳсларда 2 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи “Валенсия” тарбияланувчиси ҳисобланади.


Manba: Football24