UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  0 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  4 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26

"Туппа-тузук қуръа. "Пахтакор" билан қачон ўйнашни фарқи йўқ" — Андрей Фёдоров Янгиликлар

"Туппа-тузук қуръа. "Пахтакор" билан қачон ўйнашни фарқи йўқ" — Андрей Фёдоров

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров кечаги Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимидан сўнг сайтимизга ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Туппа-тузук қуръа. "Пахтакор" билан қачон ўйнашни фарқи йўқ. Биринчи турдами ёки охиридами. Барибир қачондир ўзаро ўйнашга тўғри келади. Унга қадар ОЧЛда ўйин ўтказишга улгурамиз. Шу боисдан ҳам бу борада ортиқча ҳавотирга ҳожат йўқ. "Пахтакор"да ҳам, бизда ҳам шароит тенг. "Пахтакор"га қарши баҳсга одатдагдек тайёргарлик кўрамиз. Улар билан эртароқ дуч келиб қолганимиз ҳеч қандай муаммо тақдим этмайди.

Тўғри, рақиб ҳозирга қадар иккита баҳс ўтказди. Бу эса бизга рақибни ўйин услубини ўрганиб чиқишимизда кўмак беради. Ҳар қандай маълумотлардан тўғри ва унумли фойдаланиш лозим.

Чемпионлик масаласи? Менимча, бу ўзаро ўйинларимизда ҳал бўладиган масала эмас. Иккита ўйиндагина чемпионлик тақдирини ҳал этишнинг имкони йўқ. Чемпионлик учун кураш бутун мавсум давом этади. Йилдан-йилга чемпионлик масаласини ҳал этиш қийинлашиб бормоқда. Қўшимчасига, чемпионликка эришишдан кўра уни сақлаб қолиш мураккаб.

Руҳий тайёргарлик? Менимча, руҳий тарафлама жамоамиз тайёр. Чемпионат стартидаги ҳар қандай натижа жамоанинг бутун мавсум давомидаги кайфияти ва тайёргарлигига таъсир қила олмайди. "Локомотив" руҳий тарафлама керакли озуқага эга.

Жамоанинг янги мавсумдаги фалсафа ва ўйин услуби ҳақида ҳозир гапиришни истамайман. Мавсум давомида стадионга келганлар "Локо"нинг услуби ва фалсафаси билан яқиндан танишишлари мумкин", - дея ўз фикрлари билдирди Андрей Фёдоров.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика