UZ

Сўнгги янгиликлар

02:08Франция чемпионати. “ПСЖ” сафарда “Ницца”га мағлуб бўлди  2 01:58Италия чемпионати. “Интер” ўз уйида “Наполи”га ютқазиб қўйди  1 01:46Испания чемпионати. “Атлетик” сафарда йирик ғалабага эришди, “Эйбар” “Леганес”дан устун келди  0 01:39“Витесс” ўз тарихида илк марта Голландия кубогини қўлга киритди  0 01:33“Хоффенхайм” 29 ёшли мураббий билан ЕЧЛга йўлланма олди  2 00:15Арсен Венгер: “Тоттенхэм” йигирма йил ичида илк марта мавсумни биздан юқорида тугатади”  6 23:56“Тоттенхэм” 22 йил ичида илк марта чемпионатни “Арсенал”дан юқори поғонада якунлайди  1 23:52"Дибала ниқоби"ни кашф этган вундеркинд Роналдиньо унга кимлиги, "Монако" ва Буффон ҳақида  4 23:22Olamsport: Боксчимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади, Истомин Португалияда ва бошқа хабарлар  0 23:19Антонио Конте: “Эвертон”ни мағлуб этиш осон кечгани йўқ”  1 23:08"Оқ-тепа". Иккинчи учрашувда ҳам ғалаба  0 22:41Англия чемпионти. “Тотенхэм” ўз уйида “Арсенал”дан устун келди  13 22:29“Спартак” 1999 йилдан буён илк марта чемпионатнинг ҳар икки учрашувида ЦСКАни мағлуб этди  3 21:50ВИДЕО. "Эвертон" - "Челси" 0:3 ёхуд Педронинг "ўқдек" зарбасини томоша қилинг  6 21:25Жозе Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" жуда чарчаган"  8

04 янв 17:24
Янгиликлар

Тони Янчке: "Биринчи давра ажойиб ўтди"

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси учун бундеслиганинг биринчи давраси яхши ўтди.
Гладбахлик футболчилар мавсум бошиданоқ қўлга киритилган қатор очколар сабаб юқори ўринлардан жой ола бошладилар ва шу тариқа биринчи даврани турнир жадвалида учинчи поғонани банд этган ҳолда якунладилар. Жамоа ҳимоячиси Тони Янчке яқинда берган интервюсида биринчи давра якуни борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Қуйида ушбу интервюнинг ўзбекча талқинини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Тони, мавсум аввалида кимдир сизга биринчи даврани "Боруссия Д"ни ортда қолдирган ҳолда учинчи ўринда тугатасизлар, деса қандай жавоб қилардингиз?
- Мен бу ҳали бошланиши, деган бўлардим.

- Негадир, тўлиб-тошиб гапирмаяпсиз…
- Нега энди?! Биз намойиш қилган ўйинимизга мос ўринни банд этиб турибмиз. Бу кўпчилик учун кутилмаган хол бўлиб туюлиши мумкин. Лекин биз чиндан ажойиб ўйин кўрсатдик. Шунга мос равишда юқори ўринлардан бирида кетяпмиз. Тўғриси, мавсум бошланиши арафасида биринчи даврада 25 очко йиғишни мўлжаллагандик. Кейин эса ҳаммаси биз учун ажойиб кўриниш олди. Турдан-турга натижаларимиз яхшиланиб борди ва мана 33 очко жамғаришни уддаладик.

- Биринчи даврадан сўнг жамоада кайфият қандай?

- Ажойиб! Хатто мураббийимиз ҳам бизни мақтади. Сўнгги турдаги "Волфсбург"га қарши кечган учрашув эса дастлабки даврада намойиш қилган фантастик ўйинимиз учун яхши финиш бўлди. Ҳозир ҳамма қайд этган натижамиздан хурсанд.

- Жамоангизнинг мавсумда нечанчи поғонани эгаллашини аниқ белгилаб олиш фурсати келмадимикан…
- Менимча, бунга ҳожат йўқ. Асосийси, ҳозир эгаллаб турган ўрнимиздан пастга тушиб кетмасликка ҳаракат қилишимиз лозим. Биздан яхши ўйин кўрсатиш ва ҳар бир учрашувда очко йиғиш талаб этилади. Шунда бош мақсадимизга эришган бўламиз. Бу орқали эса "Боруссия Парк"да бизни тинмай қўллаб-қувватлаб турувчи мухлисларимизни шод этишимиз мумкин бўлади.

- Дастлабки турларда негадир кутилган ўйинни намойиш қила олмадинглар. Бу нима билан боғлиқ?
- Ҳа, чемпионат аввалида ўз ўйинимизни топа олмадик. Бизга бироз вақт зарур эди. Қолаверса, дастлабки турларда кучли жамоаларга қарши қийин кечган учрашувларда майдонга тушдик. Аммо аста-секин ўйинимиз ўз изига туша бошлади. Ўнинчи турдан кейин эса ғалабалар сериясини ҳам бошлаб юбордик. Мавсум бошидаги ана ўша муваффақиятсизликлар жамоамизни янада бирлаштирди, деб ўйлайман.

- "Бавария"га қарши кечган учрашув нимаси билан ёдингизда қолди?
- Супер беллашув бўлди! Икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. "Бавария" мағлубиятсиз серия кўрсатиб келаётганди. Бизнинг эса йўқотадиган нарсамиз йўқ эди. Балки шу боисдан учрашув қизиқарли кўриниш олгандир. Бу беллашувни бутун дунё футбол мухлислари кузатгани ҳам кишида ажойиб таассурот қолдирди.

- Сўнгги вақтларда ўзингиз учун нотаниш бўлган позицияда тўп тепмоқдасиз. Иккинчи даврада ўз ўрнингизга қайтасизми?
- Ҳимоянинг қайерида ҳаракатланишимнинг фарқи йўқ. Менинг асосий вазифам жарима майдонимиз атрофини мудофаа қилиш. Мураббийимиз қайерда ўйнатишни маъқул кўрса, мен ўша позицияда ўйнайверман.

Зохиржон Акрамхонов таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  166
Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон олий лигасида 8-турнинг яна олти учрашуви бўлиб...  143
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  103
Испания. «Реал» «Валенсия»ни таслим қилди Испания. «Реал» «Валенсия»ни таслим қилди
Испания чемпионатининг 35-турида «Реал» ўз уйида «Валенсия»дан устун...  52
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: