

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳақида танқидий фикр билдирди.
"Унга кўп марта ўйин давомида бўлди, бас қил деб айтардим. Унинг хатти-ҳаракатлари жамоага зарар келтириётганини барчамиз сезардик. У туфайли ҳамма нарса бизга қарши ишлаётгандек туюларди. Майдонда уни тинчлантириш учун ҳаракат қилардим, айниқса, диққатини йўқотмаслиги учун, чунки баъзан шундай бўларди. Унга: Винисиус, сен шунчалик иқтидорлисанки, бундай қилишинг шарт эмас. Мен ҳам алмаштирилганимда хурсанд бўлмасдим. Лекин, тўғрисини айтсам, ҳеч қачон алмаштирилганимдан сўнг дарҳол кийиниш хонасига қайтмаганман," - дея Крооснинг сўзларини келтиради Footmercato.
Винисиус жорий мавсумда клуб сафида барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, бешта гол урди ва бешта голли узатма берди.



