UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  2 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  9 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  3 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3

Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлади! Янгиликлар

Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлади!

Афсонавий ўйинчи ўзининг охирги ўйинини ўтказди.

Испанияга қарши Европа чемпионати чорак финалидаги мағлубиятдан сўнг Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлади. Аввалроқ, Тони Евро-2024дан сўнг фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Қўшимча вақтларда Испаниядан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг Германия турнирни тарк этди.

Маълумот учун, Тони Кроос профессионал фаолиятини "Бавария"да бошлаган. Мюнхен клубида 2007 йилдан 2014 йилга қадар фаолият олиб борган футболчи ўзининг қолган йилларини "Реал Мадрид" клубида ўтказди. 

Кроос "Бавария" билан уч марта Германия чемпионига айланди, уч марта мамлакат кубогини қўлга киритди ва икки маротаба Суперкубок соҳибига айланди. "Реал" таркибида эса тўрт мартадан Ла Лига чемпионлиги ва Испания суперкубоги ҳамда бир марта Испания Суперкубоги қўлга киритилди. 

Тони фаолияти давомида олти марта ЕЧЛ ғолибига айланди (бир марта "Бавария", беш марта "Реал" билан). Мос равишда Кроос олти марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. 

Кроос 2014 йилда Германия термаси сафида Жаҳон чемпионига айланди. 2010 йил ЖАРда ўтказилган мундиалда Тони Кроос Германия билан бронза медалларини қўлга киритганди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика