Томас Тухель: "Манчестер Юнайтед" доимо хавфли"
19 сен 2023 23:28
Янгиликлар
Томас Тухель: "Манчестер Юнайтед" доимо хавфли"
"Бавария" бош мураббийи Тома Тухель "Манчестер Юнайтед" билан ўйин ҳақида гапирди.
"Уларнинг сўнгги натижалари барчасини гапирмайди. Улар Бруну, Рэшфорд ва Хойлунд билан тезда қарши ҳужумларга ўтиб кетишяпти. Ўйиндан узилиб қолмаслигимиз керак, чунки "Юнайтед" ҳар қандай ҳолатда ҳам хавфли. Уларда индивидуал кучли футболчилар кўп.
ЕЧЛ - дунёнинг энг қийин турнирларидан бири, балки, энг яхшиларидан бири ҳамдир. Бу ўзгача ҳиссиётлар беради. Унда мунтазам иштирок этишимиз жуда ёқади.
Эртага ушбу турнир муҳим ўйин билан старт олади. Гуруҳимиз қийин, шу сабабли барчаси ҳал бўлмагунча эътиборни йўқотмаслигимиз керак. Ўзимиз қатнашадиган барча турнирларда узоқроққа боришни истайман", - деди Тухель.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар