Толгай Арслан: "Жамоамиз шаънини қайта тикламоқчимиз"

Nadirkhuja Yuldashev
14 дек 2013, 17:14
Бугун Германия бундеслигасида навбатдаги 16 тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Ушбу тур доирасидан ўрин олган баҳслар орасида энг қизиқ кечиши кутилаётган баҳслардан бири Мюнхенда - Аллианц Аренада бўлиб ўтади. Унда "Бавария" ва "Гамбург" жамоалари ўзаро баҳс юритишади.

Эсингизда бўлса, бу икки жамоанинг ўтган мавсумдаги тўқнашуви 9:2 ! ҳисобида Мюнхенликлар ғалабаси билан якунига етган эди. Бугунги учрашувда "Гамбург" футболчилари, айнан, ўтган сафарги шармандали мағлубият аламини олиш наятидалар. Бу ҳақида "Гамбург" етакчиларидан бири Толгай Арслан айтиб ўтди.

- Мюнхендаги баҳсда бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ, деб ўйлаганлар қаттиқ адашишади. Боиси биз ўз шаънимизни қайта тиклаш учун "жанг қиламиз". Мюнхенга айнан шу мақсадда келдик.

Тўғри, "Бавария" – жуда кучли клуб. Буни яхши тушуниб турибмиз. Аммо биз,айнан, шу клубга қарши баҳсда ўзимизни кўрсатиб, жамоамиз шаънини қайта тикламоқчимиз.  Ўйлайманки, биз буни уддалай оламиз, - деди Арслан.



Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›