Тожикистонлик ҳимоячи "Бунёдкор"га қайтди

Aslanov Jasurbek
17 фев 2021, 12:35
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби таркибини яна бир ҳимоячи билан кучайтирди.

Ўтган мавсум "Бунёдкор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган тожикистонлик ҳимоячи Давронжон Эргашев янги мавсумни ҳам пойтахт клубида бошлаши кутилмоқда. Футболчи айни пайтда "қалдирғочлар"йиғинида ва назорат учрашувларида иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ҳимоячи 2020 йилда Суперлигада 9та учрашувда майдонга тушган эди. "Бунёдкор" бунга қадар Суннатилла Абдуллажонов, Равшан Ягудин, Санжар Рашидов, Одилжон Абдураҳмонов, Иброҳим Томива каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›