Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"

Sherzod Nurmatov
24 окт 2025, 16:42
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи, айни пайтда Фабио Каннаварога кўмаклашаётган Тимур Кападзе "Навбаҳор" устозига айлиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

"Навбаҳор"га бош мураббий бўлишим ҳақида хабарлар чиқди. Бундан хабарим йўқ. Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган", – дейди Кападзе Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевга.

Аввалроқ Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар чоп этилган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia