Тимур Кападзе: "Бугун ютишимиз шарт эди"

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2021, 18:00
Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин ўйин бўлди, деб ўйлайман. "Нефтчи" билан учрашувлар биз учун доим мураккаб кечган. Тўғри улар олдидаги вазифани бажарди. Лекин бунга қарамасдан яхши тайёргарлик кўргани кўриниб турди. Биз ҳам учрашувга муносиб ҳозирлик кўрган эдик. Ютишимиз шарт ҳисобланарди. Тўғри хато ва камчиликлар кўп бўлди. Умуман олганда йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Навбатдаги "Динамо" билан учрашувга тайёрланамиз",- дейди Тимур Кападзе. 

- Асосий дарвозабон Владимир Назаровни захирада қолдирдингиз. Бу сўнгги пайтларда йўл қўйган хатолари билан боғлиқми?

- Жамоамизда ҳамма дарвозабон асосий таркибга номзод. Улар ўсаётган пайт, имконият берамиз. Бугун қўриқлаган дарвозабонимиз ҳам иқтидорли. Шундай ўсишда давом этишса, келажак учун яхши бўлади. 

- Бекзод Шамсиевнинг жисмоний ҳолати ҳақида...

- Жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини ўтказди. Секин-аста аввалги спорт формасига кириб боради. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia