Тимур Кападзе: "Бу гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишимизга кучимиз етади"
28 июн 2024 11:38
Янгиликлар
Тимур Кападзе: "Бу гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишимизга кучимиз етади"
Мутахассислар фикри давом этади.
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси ва ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралашидаги рақибларига ўз муносабатини билдирди.
"Бу қуръани интиқлик билан кутдик. Биринчи ўринда терма жамоамизга охирги босқичда омад тилайман. Гуруҳга келсак, яхши рақиблар рўбарў келди. Бундан ҳам кучли терма жамоалар бўлиши мумкин эди. Умуман олганда ҳар томонлама қулай қуръа бўлди дея оламан. Ютса бўладиган жамоалар. Қатар билан ўйнай оламиз, Эрон билан ҳам тенгма-тенг ўйин кўрсатдик. БАА, Қирғиз Республикаси, КҲДРни кучини биламиз. Терма жамоамиз гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишига кучи етади. Уларга фақат муваффақият тилаймиз",- дейди Тимур Кападзе.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар