Тим Ховард: "Гвардиола футболни дабдала қилди"

Omonjon To`xtamirzayev
24 сен 2024
АҚШ терма жамоаси собиқ футболчиси Тим Ховард жамоанинг янги устози Маурисио Почеттинони "тики-така" қурбонига айланмасликка чақирди.

Ховарднинг фикрича, Хосеп Гвардиоланинг ўйин услуби ҳаммага ҳам тўғри келавермайди. 

"Хосеп Гвардиола футболни дабдала қилди. У ҳаммани доминант футбол кўрсата олишига ишонтириб қўйди. Бироқ аслида ундай эмас. Бутун дунёда бор йўғи 3 та жамоа бу ишни чиндан аъло даражада бажара олади", - деди Ховард "It's Called Soccer" подкастида. 

Эслатиб ўтамиз, Маурисио Почеттино бир неча ҳафта аввал АҚШ терма жамоаси бошқарувини қўлга олди. Аргентиналик жамоани Америкада ўтадиган ЖЧ-2026га тайёрлайди.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Goal