Тим Шервуд: "Бенфика" - топ жамоа"

Tolibjon Qosimov
13 мар 2014
Европа лигаси 1/8 финали доирасидаги "Тоттенхэм" - "Бенфика" учрашувидан ўйиндан олдин Лондон клуби устози ўз фикрларини билдирди.
"Тоттенхэм" шанба куни "Челси"га йирик ҳисобда (0:4) мағлуб бўлгач жамоа ўз мухлислари олдида айбини ювиши керак.

"Рақиб жуда кучли эканини тушунамиз, аммо бунга тайёрмиз. "Челси"дан учралган мағлубиятдан жуда аччиқландик, аммо бу футбол, бундан тезроқ ўзимизга келишимиз керак, - дейди Шервуд УЕФА расмий сайтига.

"Бенфика" Европа футболининг грандларидан бири. Қийин бўлади. Бу жамоа ЕЧЛ гуруҳ босқичида 10 очко олди, аммо учинчи бўлди. Улар топ жамоа".

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net