TikTok юлдузи Роналдиньога ҳазил қилди, бу эса бразилиялик юлдузга ёқмади

Оқил Абдубарноев
26 сен 2022, 20:08
Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньо унга ҳазил қилган блогердан ранжиди.

42 ёшли мутахассис Бельгия чемпионати доирасидаги "Стандарт" — "Генк" учрашувига ташриф буюрди. Шунингдек, у мамлакатдаги бошқа тадбирларда ҳам иштирок этди.

TikTok юлдузи Фержано Сафининг навбатдаги видеосида залда кетаётган Роналдиньонинг оёқлари орасидан тўпни ўтказгани акс этган. Бироқ бу бразилиялик финтлар устасига ёқмади ва унинг ғазаб билан тўпни тепиб юборганини кўриш мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›