UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04"Аякс" Мексика терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади  0 15:40Де Йонгнинг қиз ўртоғи Барселонадан кетишни хоҳламаяпти. Улар шаҳарда ярим ҳимоячи билан яхши мослашишган  1 15:18"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 14:52Olamsport: UFC Маҳмуд Мурадовнинг жангини расман эълон қилди, Ислом бирдамлиги ўйинларида медалларимиз сони ва бошқа хабарлар  0 14:44"Интер" "Барселона" собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:20Дефо "Тоттенхэм"га қайтди  2 14:10Бир ўйин тарихи. "Нефтчи" - Пахтакор" ёхуд Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви  11 13:57"Атлетико" футболчиси "Брондбю"га ўтади  0 13:52Мутахассис фикри: "Пахтакор" Шацких келгач ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. "Нефтчи" бир нарса ҳисобига ютиши мумкин"  30 13:33Рэшфорд ушбу ёзда ПСЖга ўтмайди  0 13:10"Барселона" Ла Лига мавсуми учун 17 ўйинчини рўйхатдан ўтказди. Улар орасида янги ўйинчилар йўқ  25 12:47"Трабзонспор" Шомуродовнинг ижараси бўйича "Рома"га таклиф берди  12 12:25"Металлург" - "Насаф". Бекободдаги учрашувларда тенглик  20 12:05"Пахтакор" "Нефтчи"ни сафарда охирги маротаба қачон ютганини биласизми?  66 11:43Суперкубокда кимлар ўйнаши керак? 1-лига чемпионига у ерда нима бор?!  7

Тибо Куртуа "Атлетико"га қарши ўйиндан кейин нималар деди? Янгиликлар

Тибо Куртуа "Атлетико"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Мадрид дербисидан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ажойиб ўйин бўлиб ўтди. Биз ўйинни назорат қилдик, чиройли голлар урдик ва турли ҳолатларга тезкор муносабат билдирдик. Биз ҳар бир рақибни синчиклаб ўрганиб чиқамиз ва ҳозирча, ўзимиздан талаб қилинаётган вазифаларни яхши уддалаяпмиз. гап яхши жисмоний ҳолатда бўлишда ва мураббий сўраган вазифаларни тўлиқ бажаришда".

"Биз яхши ҳимояландик ва қаторасига тўртинчи бор қуруқ ўйин ўтказдик. Катта ишни бажардик ва шу руҳда давом этишимиз зарур. Энди бизни "Кадис" билан ўйин кутиб турибди. Бу беллашувга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақтимиз бўлади. Рақибнинг жадвалдаги ўрни деярли ҳеч нимани англатмайди, ўйин қийин бўлиши аниқ".

"Винисиус жамоага келганида 18 ёшда эди ва у яхши футболчи эканлигини билардик. Баъзан у хатоларга йўл қўйди, лекин ишлашдан тўхтамади. Табиийки, у кучайиб бормоқда ва ўйиндан-ўйинга тажрибаси ортмоқда".

"Кроос ва Модрич ажойиб ҳаракат қилишди. Айниқса улар рақибнинг прессингидан қанчалик осон чиқиб кетишгани ва чизиқлар ўртасида яхши ўйин кўрсатилганини таъкидлаш лозим. Муҳими биз бундан қўрқмадик".

"Иккинчи ва учинчи ўриндаги рақибларни ҳам ҳурмат қилишимиз зарур. "Севилья" ва "Бетис" яхши ўйин кўрсатмоқда ва бор йўғи бир неча очкога ортда қолмоқда. "Атлетико" ва "Барселона" билан фарқни катталиги яхши, лекин Ла Лигадаги пойга давом этади".


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика