Тиагу Илори: "Англия терма жамоасида ўйнашим мумкин"

Tolibjon Qosimov
10 сен 2013, 16:11
"Ливерпуль" ҳимоячиси Тиаго Илори Англия терма жамоасида ўйнаши мумкинлигини айтиб ўтди.
20 ёшли футболчи Португалия ёшлар терма жамоасида ўйнаган. Лондонда туғилган Илори бу ерда 8 ёшига қадар яшаган.

"Ўйлашимча, Португалия терма жамоасига содиқ қоламан. Аммо бошқа вариантларни ҳам инкор қилмайман. Агар шундай таклиф билан чиқишса жиддий ўйлаб кўраман.

8 ёшлигимда Португалияга кўчиб кетгандик. Лондонда фақат дўстларим билан футбол ўйнардим, отам томонидан қариндошлар Манчестерда яшашган", – дейди Илори.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›