UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28Ҳамиджон АКТАМОВ: “Ҳар иккала жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этди”  3 01:20Балотелли: "Олтин тўп"ни ютиш учун Месси ва Роналдуни ўлдиришим керак"  6 00:50Александр Хомяков: "Натижадан қониқдим"  0 00:30Рауф Инилеев: «Машъал» бизни бир қўли билан мағлуб этди»   1 00:15ЕЧЛ финали илк бор ёпиқ том остида ўтади  6 23:52"Тоттенхэм" Гонконг клубини мағлуб этди  1 23:25"Шальке" Европа лигаси финалчисига қизиқиб қолди  0 23:15Расмий хабар. Бернарду Сильва "Манчестер Сити"га ўтди  8 22:50Макелеле "Суонси"даги фаолиятини давом эттиради  0 22:33Обамеянг «Боруссия» раҳбариятига ичидаги дардини айтди  2 22:22Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 21:45Olamsport: Истоминнинг "Ролан Гаррос"даги рақиби маълум бўлди, Олимпиада мезбонлиги учун 88 миллиард доллар ва бошқа хабарлар  0 21:44Жасур Абдураимов: "Учрашув асабий руҳда кечди"  11 21:31Манчестернинг икки жамоаси битта футболчи учун курашади  14 21:20Даврон Файзиев: "Учинчи голда оффсайд борга ўхшади"  12

15 окт 21:39
Янгиликлар

the-uff.com: Ўзбекистон Вьетнамни мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнамга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш учрашувида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

15 октябрь, сешанба куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Вьетнам терма жамоасини қабул қилди. Бунгача Миржалол Қосимов шогирдлари саралаш баҳсларида Гонгконг терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган, БАА миллий термасига эса 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Вьетнамга қарши учрашувда бир қатор футболчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилди. Дарвозани «Насаф»дан чақирилган Элдор Суюнов қўриқлаган бўлса, ярим ҳимояда илк бор «Насаф» вакили Илҳом Юнусов ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда эса «Бунёдкор» ҳужумчиси Сардор Рашидов Ўзбекистон миллий термаси либосида илк бор майдонга тушди. Айнан Рашидов 69-дақиқада ҳисобни очди.

Орадан кўп ўтмай, ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни бартараф этиш вақтида Вьетнам миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ау Ван Ҳоан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 78-дақиқада эса Вьетнам миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нгуен Ҳоанг ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Учрашув якунланишига бир дақиқа қолганида эса «Пахтакор»дан чақирилган Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги биринчи голини уриб, ўйин 3:1 ҳисобида якунланишини таъминлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувларни ноябрь ойида ўтказади. Жумладан, 15 ноябрь куни Вьетнамга қарши тўп сурилса, 19 ноябрь куни Гонгконгга қарши баҳс олиб борилади. Ҳар иккала ўйин сафарда ўтади.

Маълумот ўрнида, 15 октябрь куни Тошкентдаги учрашув билан параллел равишда бўлиб ўтган Гонконг ҳамда БАА терма жамлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда сафарда тўп сурганига қарамай, БАА миллий терма жамоаси йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳнинг яққол пешқадамига айланди.

Осиё Кубоги-2015 саралаш
«Е» гуруҳи, 3-тур учрашуви
15 октябрь, сешанба
ЎЗБЕКИСТОН – ВЬЕТНАМ 3:1 (0:0)

Голлар: С. Рашидов (69), Ау Ван Ҳоан (73, автогол), И. Сергеев (90+2) – Н. Ҳоан (78).
Огоҳлантиришлар: А. Исмоилов (89) – Ау Ван Ҳоан (31).
ЎЗБЕКИСТОН: Э. Суюнов, Ш. Муллажонов, А. Исмоилов, Ж. Ҳасанов (С. Рашидов, 46), А. Ҳайдаров, С. Жепаров, Б. Насимов (И. Сергеев, 64), А. Гейнрих, С. Турсунов, В. Денисов, И. Юнусов (Ж. Искандеров, 38).
ВЬЕТНАМ: Нгуен Тан Бин, Ау Ван Ҳоан, Нгуен Ван Биен, Чау Ле Вин, Сао Си Суонг (Ту, 67), Дуй (Ле Сонг Вин, 57), Ҳоанг, Ан Дук, Куок Ан, Нҳиен, Луонг (Ле Ван, 47).
Бош ҳакам: Муҳсин Туркий (Эрон).
Тошкент, «Пахтакор». 5675 томошабин.


ОК-2015, САРАЛАШ, «Е» гуруҳидаги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

БАА

3

3

0

0

8-2

9

2

Ўзбекистон

3

1

1

1

4-3

4

3

Гонконг

3

1

1

1

1-4

4

4

Вьетнам

3

0

0

3

2-6

0

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  104
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  88
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
Европа лигаси. Бугун финал! Европа лигаси. Бугун финал!
Бугун Европа лигаси мусобақасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади.  51
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: