
Каталонияликлар бош мураббийи Херардо Мартино ўз жамоасида таран ҳужумчи бўлишини истамоқда. Аввалроқ клуб Фернандо Льоренте, Роберт Левандовски ва Серхио Агуэро каби форвардларга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Энди бу рўйхатга Бербатов ҳам киритилди.