

Дастлабки икки учрашувда "Қизилқум" (1:3) ва "Андижон" (1:5) жамоаларига имкониятни бой берган "Бунёдкор"да мураббий алмашинуви рўй берди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровнинг хабар беришича, "қалдирғочлар" устози Иван Бубало истеъфога чиқарилган.
Жамоа 17 март куни ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Мазкур учрашувга футболчиларни ким тайёрлаши маълум эмас. Раҳбарият айни пайтда маҳаллий мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда.




