Тезкор! "Реал"га ўтишни хоҳлаган футболчи МЮ билан шартнома тузади, у бугун Англияга учади
17 июл 2024 14:36
Янгиликлар
Тезкор! "Реал"га ўтишни хоҳлаган футболчи МЮ билан шартнома тузади, у бугун Англияга учади
Хабарингиз бор, охирги кунларда "Лилль" марказий ҳимоячиси Лени Йоронинг қайси жамоага ўтиши кўпчиликни қизиқтириб келаётган саволлардан бири эди.
Ўйинчининг ўзи "Реал"га ўтишни афзал кўраётганига қарамай манчестерликлар қизиқишларини сусайтирмай келишаётган эди.
Бироз аввал таниқли мухбир ва инсайдер Дэвид Орнштейн Йоро бугун Буюк Британияга учиши ҳақида ёзди. Бундан мақсад "Манчестер Юнайтед" учун тиббик кўрикдан ўтиш ва шахсий шартнома борасида келишувга эришиш. МЮ ушбу трансферни тезроқ расмийлаштирмоқчи. "Қизил иблислар" 18 ёшли ҳимоячи учун "Лилль"га 62 млн евро тўлаши маълум қилинган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар