Техник сабаб туфайли VAR “Сўғдиёна” — “Бунёдкор” ўйинида ишламайди

Narzulla Saydullayev
16 сен 2021, 11:35
Coca Cola Суперлига 18-турининг 5 та ўйинида VAR техникасидан фойдаланиш режалаштирилганди.

Ҳозиргача мазкур техника Қўқон, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятидаги ўйинларда ишлади.

Бугун — 16 сентябрь куни мавжуд икки техниканинг бири “Локомотив” — “Сурхон” ўйинида ишлаши режалаштирилган. Бироқ Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган “Сўғдиёна” — “Бунёдкор” ўйинида телерадиокомпания режалари билан боғлиқ ўзгариш сабаб, VAR техникаси ишламайдиган бўлди. Шу тариқа Раҳимбек Каримов, Тимур Гайнулин, Валентин Коваленко каби ҳакамларнинг Жиззахга сафари қолдирилди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz