

33 ёшли футболчи Хитойнинг «Шанхай Шеньхуа» клуби билан шартномани бекор қилди ва яқин орада Аргентинага қайтади.
У 2019 йил декабрь ойига қадар шартнома тузиши кутилмоқда. Душанба куни ҳужумчи «Бока Хуниорс» сафида шуғулланишни бошлайди.
Тевес 2016 йил «Бока» сафидан Хитойга келганди. «Шанхай Шеньхуа»да у йилига 38 миллион евро маош олиб келаётганди.




