Терма жамоамиз Сиднейга етиб борди!

Nadirkhuja Yuldashev
4 янв 2015, 01:35
Бундан бир неча дақиқа аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Австралиянинг Сидней шаҳрига етиб бордилар.

МТЖ ўрин олган лайнер маҳаллий вақт билан соат 7:05да Сидней аэрапортига қўнди. Айни пайтда ҳужжат билан боғлиқ масалаларни ҳал қилаётган вакилларимиз, бугун кеч кенгурулар юртидаги илк машғулотларини ўтказадилар. 

6 январь куни эса Малайзия чемпиони «Дарул Таъзим» жамоасига қарши назорат ўйини бўлиб ўтади.


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›