UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  0 21:10"Женоа" — "Рома". Таркиблар маълум  0 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  7 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  3 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  2 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3 18:58Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  3 17:58Про лига. 1-тур ўйинлари саналари маълум  1 17:27АПЛ клуби “Ювентус" ҳужумчисини трансфер қилишга тайёр  1 16:49Гвардиола дисквалификация туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади  3 16:13"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин  20 15:44Футболнинг нони қаттиқ  5 15:21"Футбол олами". Маош йўқми? Ўйнамаймиз!   0

"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади" Янгиликлар

"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"

Бироз олдин Про лиганинг янги мавсумига қуръа ташланди.

Термизнинг "ТерДУ" жамоаси чемпионатни "Лочин"га қарши бошлайдиган бўлди. Биз бу борада "ТерДУ" бош мураббийи Элдор Бойматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қуръа яхши таассурот қолдирди десам янглишмайман. "Лочин" ҳам бизга ўхшаган янги жамоа. Ўтган йили улар билан тўқнаш келганмиз, қандай жамоа эканлигидан хабаримиз бор. Таркибга янги футболчиларни олди. Тажрибали мураббий бошқармоқда. "Лочин" билан яхши ўйин бўлади деб ўйлайман. 

"ТерДУ" раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз. Тайёргарлигимиз режадагидек ўтди. Тошкентда йиғин ўтказдик. Ҳозир Сурхондарёда тайёргарлик кўряпмиз. Ўртоқлик учрашувлари бу борада ёрдам бермоқда. Мавсумга юз фоиз шай бўлишга ҳаракат қиламиз. Олдинда бир ой вақтимиз бор. 

Рақибларимизга тўхталсам, "Шўртан", "Ғазалкент", "Металлург" таркибини кучайтирди. Қолган жамоалар тенг кучли. 

Университет жамоалари анча кучайди. "ФарДУ" ўтган йили Про лигада қатнашди. "Лочин", "Жайхун" жамоаларида ҳам кўникма шаклланган. Шундай экан, бу клублардан кутилмаган сюрпириз кутиш мумкин", – деди Элдор Бойматов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика