

Манбада Тер Штегеннинг сакрашларига эътибор қаратилган. Қайд этилишича, немис футболчиси сакраганда таянч оёғини букмасликка ҳаракат қилади. Бироқ жамоада бошқа ишочли посбон етишмагани туфайли Марк-Андре ҳамон каталонияликлар дарвозасини қўриқламоқда.
2021/2022 йилги мавсумда Марк-Андре тер Штеген "Барселона" сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 28 та гол ўтказиб юборган.
Аввалроқ ОАВда "Барселона" яқин келажакда Марко-Андре тер Штаген бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.



