UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  104 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Тер Штеген ҳимоядан ғазабда: "Славия" 24та зарба берди, танаффусдан сўнг муаммолар пайдо бўлди Янгиликлар

Тер Штеген ҳимоядан ғазабда: "Славия" 24та зарба берди, танаффусдан сўнг муаммолар пайдо бўлди

"Барселона" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг учинчи тур баҳсида "Славия"ни мағлуб этди, аммо бу Каталония клуби устунлигида ўтган баҳс бўлмади.

- "Барселона" тўпга эгалик қилиш бўйича рақиб билан тенг натижа қайд этди

- "Славия" 24та зарба беришга муваффақ бўлди. Меҳмонлар эса 13та. Мезбонларнинг 16та зарбаси иккинчи бўлимда рўй берди

- Марк-Андре тер штеген 8та сейв ижро этди - жорий мавсум ЧЛдаги битта баҳсда фақат "Галатасарой" посбони ундан кўпроқ сейв амалга оширган ("Реал"га қарши баҳсда 11та сейв).


"Барселона" ҳимояси жуда суст ўйнади ва тер Штеген ўйиндан сўнг жамоадошларини танқид қилди.

"Биз истаганимиздек ўйнай олмадик. Бахтимизга уч очкони қўлга киритди, асосийси шу. Бироқ жамоа билан баъзи нарсаларга ойдинлик киритиб олишимиз лозим. Бу ерда нима ҳақидалигини айтмайман, лекин баъзи нарсалар устида ишлашимиз зарур.


Вальверде тактикада хато қилдими ёки йўқ, бу жамоанинг ички иши. Аммо биринчи навбатда майдондагилар билан суҳбатлашиб олиш лозим.

Рақиб иккинчи бўлимдаги дастлабки вазиятдан унумли фойдаланди. Бунга имкон бермаслик керак. Гол урган футболчи ҳайратланарли иш қилгани йўқ, у шунчаки тўпни қабул қилди ва зарба берди.

Тактик кўрсатмаларни 100% бажармадик.

Устунликни сақлаб қолишимиз лозим, чунки гуруҳда кучли жамоалар йиғилган".


Гол урилган вазиятда нима бўлди?

Орқароқдан узатма бўлганида Лангле ва Альба "Славия" ҳужумчисини назорат қилаётган эди. Вазият хавфли кўринмаётган эди. Хатто Пикенинг позицияси ҳам ҳавотирга солмайди - у "Славия"нинг иккинчи футболчисини ёпиб турибди. Семеду эса қанотда Боржилнинг ёнида ҳаракатланмоқда.

Аммо бир неча сониядан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди. Масопуст атрофида "Барселона"нинг бутун ҳимояси йиғилиб олади ва меҳмон жамоа жарима майдончаси олдида катта ҳудуд бўш қолади. Суратга эътибор беринг, расмда Каталония клуби ярим ҳимоячилари кўринмаяпти.

Буёғига омадга умид қилишади, аммо у ёрдам бермади. Масопуст Боржилга пас берди, у эса тер Штеген дарвозасини ишғол қилди.

Ўйиндан сўнг Вальверде тер Штеген каби камчиликлар ҳақида батафсил тўхталмади. Фақат бир гап билан ҳимоядаги муаммони тасвирлади:

"Тўпни йўқотишимиз билан рақиб хавфли қарши ҳужум амалга оширди. Бу баҳсда тер Штеген муҳим ролни ўйнади".


"Барселона" кийиниш хонасида жиддий суҳбат бўлиши аниқ. Посбон ҳақ, сейвлар сони кўп бўлиши яхши эмас.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика