Тер Штеген: “Ҳакамлар ҳам бизга ўхшаган инсонлар”

Aslanov Jasurbek
30 янв 2017, 02:03
“Барселона” псобони Марк-Андре тер Штеген жамоасининг “Бетис”га қарши (1:1) учрашувига шарҳ берди.

Ўйинда ҳакамлар каталонияликлар томонидан киритилган “тоза” голни инобатга олишмаганди.

“Мен ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. Улар ҳам бизга ўхшаган инсонлар. Факт шуки, ўйин дуранг билан якунланди. Биз учун жуда қийин ўйин бўлди. “Бетис” юқори савияда ўйнай олишини кўрсатди, чуқур прессинг орқали бизни “ёпиб” қўйишга уринди. Биз ҳимояда яхши ўйнай олдик.  Умуман ёмон ўйин кўрсатмадик. Қаерда, нима етишмаганини кўриб чиқамиз. Бизда имкониятлар бўлди, аммо дуранг “Бетис” футболчиларининг меҳнати самараси бўлди, ўйлайман”, дейди германиялик посбон.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›