

“Мен унга дўст, баъзида эса устоз бўламан. Бу вазиятга боғлиқ. Барчамизга маълумки, у мавсумолди тайёргарлик жараёнида қатнашмади ва буни ўтказиб юбориш мумкин эмас. Бу айниқса, биз кўрсатадиган ўйин услубимизнинг асоси бўлади. Бу талабларга, ўйинчиларнинг майдондаги ўзига хос жойлашувига боғлиқ. Бошқа жиҳат эса жисмоний ҳолат”, дейди нидерландиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли португалиялик жорий мавсум АПЛда бешта учрашувда майдонга чиқиб, бирорта ҳам самарали натижа кўрсатолмади. У бир марта асосий таркибда баҳсни бошлади.



