UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Мусиала операция қилинди  0 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5

Тен Хаг ва Санчо ярашиб олишди. Жейдон МЮ билан машғулотларни бошлаб юборди Янгиликлар

Тен Хаг ва Санчо ярашиб олишди. Жейдон МЮ билан машғулотларни бошлаб юборди

Футбол мавсумолди йиғинларда қатнашмоқда.

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг ва футболчи Жейдон Санчо ўртасидаги низо барҳам топди. Мураббий ва вингер ярашиб олишган. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Санчо ва МЮ бош мураббийи ўзаро учрашув ўтказишган ва барча муаммоларни ҳал қилишган. 

Жейдон Санчо аллақачон МЮ билан машғулотларни бошлаб юборган ва жамоанинг мавсум олди ўйинларида майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Жейдон Санчо ва Эрик тен Хаг ўртасидаги низо келиб чиққанди. Шундан сўнг, Санчо асосий жамоа машғулотларидан бир неча ойга четлатилганди. Футболчи қишда ижара асосида "Боруссия Дортмунд"га бориб қўшилганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика