Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи
09 окт 2024 21:38
Янгиликлар
Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи
Клуб девор учун 200 минг фунт сарфлади.
"Манчестер Юнайтед" клуби машғулотлар базасида катта девор қад ростлади. Бунга сабаб жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг машғулот жараёнини сир тутмоқчи.
Daily Mail нашрининг ёзишича, ушбу девор айнан бош мураббийнинг сўровига кўра қурилган. Мураббий бегона кўзлар машғулотлар базасига тушишини истамаяпти.
Катта оқ деворни икки ҳафта олдин қуришди. Бу учун "Ман Юнайтед" 200 минг фунт сарфлаган.
Деворнинг нархи МЮ клуби ходимлари ўртасида норозиликни келтириб чиқарган. Чунки клуб ушбу мавсум бошида ортиқча харажатларни қисқартириш бахонасида 250 нафар ходимни ишдан бўшатганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар