Тен Хаг Магуайрни сотиб юбормоқчи

Aziz Tukhtamuradov
12 ноя 2022, 09:45
Ҳимоячи Гарри Магуайр катта эҳтимол билан "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади.

Маълум бўлишича, бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа сардорининг сотилишини истамоқда. Унинг трансферидан тушган пул эса бошқа футболчилар сотиб олишга сарфланади. 

Мураббий унинг профессионаллигидан мамнун. Бироқ футболчидаги тезкорлик борасида муаммолар кўринмоқда. У Магуайр сотувидан тушадиган пул эвазига ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. 

МЮ таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ, клубда Магуайр харид қилинган сумма - 80 миллион фунтга уни сотиб юбориш имконсиз эканлигини тушуниб туришибди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Guardian