Татаристон спорт вазири: "Рубин"нинг вазифаси — Премьер-Лигага чиқиш"

Omonjon To`xtamirzayev
17 апр 2023, 15:55
Татаристон республикаси спорт вазири Владимир Леонов "Рубин" бош мураббийлигига Рашид Рахимов таклиф қилингани ҳақида гапирди.

"Рубин"нинг вазифаси аниқ — РПЛга чиқиш, шу сабабли тажрибали мураббий таклиф этилди. Уткульбаев яхши дўстимиз ҳисобланади, аммо муваффақиятли учрашувлар билан бир қаторда, омадсизликлар ҳам учраб турди.Бизга эса ҳозир фақат ғалабалар керак.

Биринчи ўйин кўрсатдики, қароримиз тўғри бўлган: жамоа буткул бошқа футбол кўрсатди, аввал етишмаган бошқа ҳиссиётларни сездик. Мухлислар стадионга қайтмоқда — томошабинлар ташрифи бўйича мавсум рекордини янгиладик.

Эслатиб ўтамиз, Қозон клуби Биринчи лигада 2-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: tass.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›