Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари
30 май 2015 11:37
Янгиликлар
Олий лига
"Динамо"га қарши 9-тур ўйинида рақибни ҳақорат қилган ва четлатилган "Сўғдиёна" ҳимоячиси Илҳом Комилов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.
Ёшлар биринчилиги
"Олмалиқ"қа қарши 9-тур ўйинида ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилган ва четлатилган "Локомотив" дарвозабони Аброр Каримов 3та учрашувга дисквалификация қилинди.
"Андижон"га қарши 9-тур ўйинида ҳакамни ҳақорат қилган ва четлатилган "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азам Алиев 3та учрашувга дисквалификация қилинди.
"Нефтчи"га қарши 10-тур ўйинида агрессив ҳаракатлари учун четлатилган "Насаф" ярим ҳимоячиси Дониёр Нарзуллаев 2та учрашувга дисквалификация қилинди.
"Насаф"га қарши 10-тур ўйинида ҳакамни ҳақорат қилган ва четлатилган "Нефтчи" мураббийи Алижонов 1та учрашувга дисквалификация қилиниб, жарима солинди.
"Динамо"га қарши 10-тур ўйинида ҳакамни ҳақорат қилган ва четлатилган "Бунёдкор" мураббийи Ҳикмат Эргашев 1та учрашувга дисквалификация қилиниб, жарима солинди.
Биринчи лига
"Пахтакор-2"га қарши 8-тур учрашувида ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилган ва четлатилган "Косонсой" мураббийи Меҳмон Солихўжаевга жарима солинди.
"Ёзёвон-Лочинлари"га қарши 9-тур учрашувида ҳакамни ҳақорат қилган ва четлатилган "Пахтакор-2" мураббийи Жасур Абдураимов 3та ўйинга дисквалификация қилинди. Агар мураббий иштирокида ушбу воқеа такрорланса, мавсум охиригача дисквалификация қилиниши мумкин.
"Локомотив-БФК"га қарши 9-тур учрашувида ҳакамлар бригадасини ҳақорат қилган ва четлатилган "Шердор" мураббийи Сайфулло Шарипов 2та ўйинга дисквалификация қилинди. Агар мураббий иштирокида ушбу воқеа такрорланса, унга нисбатан жиддий чоралар кўрилади.
"Пахтакор-2"га қарши 10-тур ўйинида ҳакамни ҳақорат қилган ва четлатилган "Ёзёвон-Лочинлари" ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Абдураҳмонов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар