Тарихий имконият: Ўзбекистон Осиё Кубоги мезбонлиги учун даъвогар!
04 фев 14:08
Янгиликлар
Тарихий имконият: Ўзбекистон Осиё Кубоги мезбонлиги учун даъвогар!
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун аризаларни қабул қилиш жараёни якунланганини эълон қилди.
Энг қувонарлиси, Ўзбекистон илк бор ушбу нуфузли мусобақани қабул қилиш учун расман даъвогарлик қилмоқда.
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифанинг ташаббуси билан 2031 ва 2035 йилги қитъа биринчиликлари мезбонлари бир вақтда аниқланадиган бўлди.
Осиё Кубоги — 2031 мезбонлиги учун номзодлар:
Австралия
Ҳиндистон
Индонезия
Жанубий Корея
Қувайт
Қўшма ариза: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон
БАА футбол ассоциацияси сўнгги паллада ўз номзодини қайтариб олган.
Осиё Кубоги — 2035 мезбонлиги учун номзодлар: Шунингдек, 2035 йилги мусобақа учун Австралия, Япония, Жанубий Корея ва Қувайт каби давлатлар алоҳида қизиқиш билдиришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар
3та қўшни давлатларда бўлиши сиёсий томондан Марказий Осиё учун хам фойдали бўлади.