

"Харунустаспор" Кироглу учун 0,0524 биткоин (547 доллар) ва нақд пулда 540 доллар тўлади.
Клуб бошқарув қўмитаси аъзоси Хальдун Сехитнинг сўзларига кўра, бу трансфер футбол тарихида илк марта криптовалюта эвазига амалга ошди.
Сехит ушбу келишувдан мамнун. "Яратган истаса, биткоин бизга чемпионликни олиб келади" - дейди у.
"Харунустаспор" Сакари ҳаваскорлар лигасининг биринчи дивизионида иштирок этади.
Айни дамда бир биткоин нархи 9617,4 доллар.



