

Тошкентнинг "Локомотив" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Марат Бикмаев якунига етаётган йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Шу тариқа, "Локомотив" аъзоси тарихда илк бор йил футболчиси бўлди.
Бикмаев Ўзбекистонда энг яхши бўлган ҳисоб бўйича 13-футболчига айланди. Юртимизда энг яхши футболчи бўлиш бўйича Одил Аҳмедов (5 марта) рекордчи ҳисобланади. Миржалол Қосимов ва Максим Шацких ҳисобида тўрттадан соврин бор.




